48938

Россия Хитойга қурол етказиб бериш бўйича янги шартномаларни имзолади

Дунё 7 ноябрь 13:52 302

Москва ва Пекин Россияда ишлаб чиқарилган қуролларни етказиб бериш бўйича навбатдаги келишувга эришди. Бу ҳақда РИА Новостига Чжухаедаги кўргазмада “Ростех” делегацияси раҳбари Виктор Кладов интервьюда маълум қилди.

“Биз Хитой билан ҳарбий-техника ҳамкорлигининг барча соҳаларида фаол ҳамкорлик олиб бормоқдамиз. С-400 ва Су-35 бўйича иккита шартномаларни муваффақиятли амалга оширилиши билан бирга, бизда жуда кўп бошқа лойиҳалар мавжуд. Биз яқинда Хитой томони билан яна учта шартнома имзоладик”, – деб аниқлик киритди у.

Чжухае 6-11 ноябрь кунлари Airshow China-2018 авиакосмик кўргазма ўтмоқда.

Хитойга 24 та Су-35 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича шартнома 2015 йилда имзоланиб, 2019 йилда амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, шу йилнинг ўзида С-400 етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Бу қурол мажмуаси 2020 йилгача етказиб бериш якунланиши керак.

Бундан ташқари, Москва Мьянмега 6 та Су-30СМ қирувчи самолёт етказади. Шартномалар жорий йилга амалга оширилади.

Шунингдек, Москва Нейпьидога 6 та Як-130 ўқув-ҳарбий самолётлари етказиб берилади.

“Рособоронэкспорт” хорижга қурол сотиш бўйича режани 13,4 миллиард доллар миқдорида амалга оширади.

 

Изоҳ билдириш