Нашрга кўра, Трампнинг юристлари ўтган йил декабрида Мюллернинг ходимлари билан дастлабки учрашув ўтказган ва унда, жумладан, президент терговчилар саволларига ёзма жавоб бериши мумкинлиги муҳокама қилинган.

«Мюллер ва Трампнинг юристлари яқин орада янги учрашув ўтказишни режалаштирмоқда. Юристлар суҳбат давомида президентга қандай саволлар берилиши мумкинлиги, шунингдек, Мюллернинг текшируви якунланиши муддатлари ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлишга умид қилмоқда».

Нашрнинг давлат раҳбарига яқин манбаси президент махсус прокурор билан бўлажак суҳбатдан асабийлашмаётгани, шундан сўнг сайлов кампанияси давомида штабининг Кремль билан алоқалари тўғрисидаги даъволарга узил-кесил нуқта қўйилади, деб ҳисоблаётганини билдирди.