50825

Қозоғистон ИИВ ўзбекистонликлар билан бўлган шавқатсиз видео бўйича изоҳ берди

Дунё 29 январь 8:17 1 646

Қозоғистонликлар интернет тармоғида кенг тарқалаётган шавқатсиз муштлашув кадрлари, аслида Наманган вилоятида маҳаллий фуқаролар ўртасида юз берган, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон, ИИВга таяниб.

Баъзи фойдаланувчилар видео остига миллатлар ўртасида низо чиқаришга қаратилган изоҳ қолдиришмоқда.

Вазирликда ёлғон хабар тарқатиш ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш учун қонунда жиноий жавобгарлик кўзда тутилганини эслатиб ўтишди.

Мазкур оммавий муштлашув Наманган вилояти Норин туманида содир бўлган. Муштлашув оқибатида иккита йигитга енгил тан жароҳати етказилган. Воқеа 2018 йил 24 декабрь куни содир бўлган.

Ҳозирда Ўзбекистон ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш