38893

Ким Чен Ин Трамп билан учрашиши мумкин. Лекин бир шарт билан

Дунё 16 май 10:28 685

КХДР Ким Чен Ин ва Трамп музокаралари бўйича шарт эълон қилди, деб хабар берди РИА Новости.

«Шимолий Корея АҚШ билан олий даражада музокараларни ўтказиши мумкин, лекин бунинг учун АҚШ президенти Дональд Трамп фақатгина ядро қуроли муаммоси ҳал этилишидан манфаатдор бўлмаслиги, балки Пхеньян билан алоқалар яхшиланиши бўйича ҳам истак билдириши лозим», — деб баёнот қилган чоршанба куни КХДР ТИВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Ким Ге Гван.

Ге Гван Шимолий Кореядан қачон ижобий жавоб янграши мумкинлигини ҳам маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун Трамп маъмурияти олий даражадаги музокаралар замирида аввало америка-корея муносабатлари яхшиланиши мақсади туриши лозим.

Ге Гван шунингдек, агарда КХДР фақат ядро қуролидан воз кечиш бўйича бир томонлама талабларни эшитадиган бўлса, Пхеньян учун бундай мулоқотнинг умуман қизиғи йўқлигини маълум қилган.

«Бу ҳолда КХДР ва АҚШ ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилаётган музокараларга рози бўлиш тўғрисидаги масалани қайта кўриб чиқишдан бошқа иложимиз қолмайди», — деган вазир.

Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Ин ўртасидаги музокаралар 12 июн санасида Сингапурда ўтказилиши режалаштирилган эди.

Изоҳ билдириш