38840

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилмоқда

Дунё 16 май 8:12 246

Бир дақиқалик сукут БМТ ХКда раислик қилаётган Польша давлати таклифи билан эълон қилинди, деб хабар қилмоқдв РИА Новости.

«Мен куни кеча Ғазо секторида ҳалок бўлганлар, шунингдек, узоқ вақтдан буён давом этиб келаётган можаро оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар ва исроилликлар хотирасига бир дақиқалик сукут билан ҳурмат бажо келтирмоқчиман», — деб айтган Польша вакиласи.

Ғазо секторида норозилик намойишлари душанба куни, Исроил давлати ташкил топганининг 70 йиллиги ҳамда ушбу юбилей сана муносабати билан АҚШ элчихонасининг Тель-Авивдан Қуддусга кўчирилиши туфайли бўлиб ўтди.

Ғазо сектори чегараларида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашувда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 61 нафарга етди. Фаластинлик етакчи Маҳмуд Аббос уч кунлик мотам эълон қилди. Март ойи охиридан буён Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 100 нафардан ошди, деб хабар қилди БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус мувофиқлаштирувчиси Николай Младенов.

«30 мартда норозилик намойишлари бошланганидан буён 100 киши ўлдирилди, шу жумладан 13 нафар болалар, улардан тенг ярми — куни кеча бўлиб ўтган тўқнашувларда ҳалок бўлди», — деб айтган Младенов БМТ ХК мажлисида.

Изоҳ билдириш