49024

Ақтўбеда 52 ўзбекистонлик ўлимида айбланганларга ҳукм чиқарилди

Дунё 9 ноябрь 13:25 1 112

Қозоғистон Ақтўбе суди уч нафар автобус ҳайдовчисига ҳукм чиқарди. Уларга 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Транспорт компанияси таъсисчиси ва чиланган 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди.

Бундан ташқари, судланувчилар ҳалок бўлган 52 нафар ўзбекистонликнинг оила аъзоларига 2 миллион тенги миқдорида товон пули тўлайдилар. Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар қилди.

Шу йил январь ойида Қозоғистон Ақтўбе вилояти Самара-Чимкент трассасида 57 нафар киши бўлган автобус ёниб кетди. Ёнғин оқибатида 52 киши ҳалок бўлди – уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлган. Беш нафар киши, шу жумладан қозоғистонлик ҳайдовчилар омон қолди.

Ушбу жиноий иш бўйича беш нафар шахс айбдор деб топилди: уч нафар автобус ҳайдовчиси ва “Азия транзит сервис” корхонасининг икки нафар ишчиси – таъсисчи ва чиланган. Уларга рейсга чиқаришдан олдин автобусни текшириш мажбурияти бўлган.   

“Уч нафар автобус ҳайдовчиси 5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосини олди. Транспорт компаниянинг таъсисчиси ва чиланган 3,5 йил озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди”, – деб таъкидлади суд вакили.

Судда ҳайдовчилар томонидан транспорт воситасини эксплуатация қилиш ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги аниқланди: автобус салонида йўловчилар исиниш учун лампадан фойданишган.

 
Компания раҳбарининг ҳаракатлари носоз автотранспорт воситасини чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига олиб келиш, шунингдек расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш бўйича квалификация қилинган.

Чиланганга эса носоз автотранспорт воситасини эксплуатацияга чиқариш оқибатида икки ва ундан ортиқ шахслар ўлимига олиб келиш бўйича айблар қўйилга

Изоҳ билдириш