Сайт ҳақида

«ASR.UZ» — Ўзбекистондаги фаол онлайн нашрлардан бири. «ASR.UZ» олдига Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлаётган энг муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор, аниқ ва холис ахборот беришни мақсад қилиб қўйган.

Сайтдан фойдаланиш мутлақо бепул бўлиб, фақатгина интернет траффигингиз сарфланади. Сайтнинг енгил ва тез ишлайдиган мобил версияга эга.

Facebook, Twitter, Instagram ижтимоий тармоқларида саҳифаларимиз, Telegram мессенжерида эса @asr_uz номли каналимиз ишламоқда.

Android қурилмалар учун мўлжалланган мобил иловамиз ҳам мавжуд. Мобил иловани Google Play дан юклаб олишингиз мумкин.

Лойиҳа 2017-йилнинг январида фаолиятини бошлаган. ОАВ сифатида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидан 1156-сонли гувоҳнома билан рўйхатдан ўтган.

Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият олиб борувчи давлат ва жамоат ташкилотлари билан қонунда белгиланган тартибда ҳамкорлик ўрнатган ҳолда иш олиб боради.

ASR.UZ сайти материалларидан фойдаланиш шартлари:
ASR.UZ сайти таҳририяти мавжуд қонунчиликка кўра сайтда чоп этилган, қоидалар асосида кўчириб босилган маълумотлар асослилиги учун (манбаси кўрсатиб ёзилганлиги эвазига) жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.

Сайтда чоп этилган мақола юзасидан, унинг муаллифи ва сайт таҳририятининг фикри бошқа бўлиши мумкин.

Шунингдек, сайт таҳририяти ўқувчиларининг юборган хатлари, фикрларига ҳар бирига алоҳида жавоб ёзиш мажбуриятини олмайди.

Сайт материалларидан бошқа сайтларнинг ёки ОАВнинг фойдаланиши шартлари:
Сайт Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, минтақа ва чет элларда фаолият юритаётган интернет сайтлари, нашрлар билан ўзаро маълумот, мақолалар алмашишни йўлга қўяди.

Сайтдан олинган маълумотлардан фақат таҳририятдан ёзма равишда рухсат олингандагина фойдаланиш талаб этилади.

Олинган материаллардан фойдаланишда, сайт номини (муаллифини) берилаётган материалнинг биринчи ёки учинчи қаторигача бўлган ҳудудда тақдим этиш сўралади.

Масалан, «ASR.UZ сайти хабар берди»
Бу ўринда нашр номи — «ASR.UZ сўзига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола http://asr.uz/ саҳифасига йўналтирилган бўлиши, қолаверса, «хабар беради» сўз бирикмасига ҳавола қўйилиб, бу ҳавола «ASR.UZ» сайтидан олинган хабарга йўналтирилган бўлиши сўралади.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг