Мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, ўзбек халқининг улуғ ва ардоқли фарзанди, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари билан Ватанимизнинг кўп асрлик тарихида ўчмас из қолдирди
Ҳукуматнинг қарори билан солиқлар, коммунал хизматлар ва электр энергия бўйича қарздорлик йўқлиги, бино ва иншоотларнинг тегишлилиги ҳақидаги маълумотларни фуқаролар томонидан қоғоз кўринишида йиғиш амалиётига чек қўйилди
Ўзбекистонлик боксчи Шохжаҳон Эргашев (8−0−0, 8 КО) 15 февраль куни Москвада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 24 февраль куни Темекулда (Калифорния, АҚШ) бўлиб ўтган ShoBox: The New Generation профессионал бокс кечасида муваффақиятли иштирок этди. Шоу яқиндагина 40 ёшини нишонлаган афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди.
«Тошкент шаҳрида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш, тиббиёт муассасалари фаолиятини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги
Пайшанба куни кечқурун Сехван-Шарифда Лал Шахбоз Қаландар мақбараси ҳудудида портлаш содир бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 300 дан зиёди жароҳатланди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга Жамбул вилоятида қор кўчкилари оқибатида инсонларнинг ҳалок бўлгани муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирди,
Алишер Шодмонов Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили «Газета.uz»га. Алишер Шодмонов (1962 йилда туғилган) — тиббиёт фанлари доктори, профессор. Шу вақтга қадар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси эди («Адолат» партияси вакили). Ўтган йилнинг декабрида бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланган […]