Сальвадор суди уни ФИФАдаги коррупция можаросида, ташкилотга аъзолик ҳамда ижтимоий маблағларни ўмаришда, 204 ходимнинг суғурта маблағларини ўзлаштирганликда айбдор деб топган.
Сарвиноз Қурбонбоева Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида туғилган. У – Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати, шахмат бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолибаси саналади.
Беш вазндаги жангларнинг барчаси кескин ва шиддатли тарзда ўтди. “Uzbek Тigers” жамоаси “Patriot boxing team” 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ЖЧ–2018 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия – Ўзбекистон учрашуви расмийларини тайинлади.
2 март куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов анжуманида Ўзбекистон Волейбол федерацияси раҳбариятининг янги таркиби сайланди, деб хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати. «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раиси Эргаш Шоисматов бир овоздан спорт ташкилотининг янги президенти этиб сайланди. «Дори-Дармон» компанияси бошқарув раиси Абдуғани Комилов унинг биринчи ўринбосари этиб сайланди. «Арк Эко Текстиль» корхонаси директори Шерзод Хушвақтов ўринбосар […]
У Франция терма жамоаси таркибида 45 ўйинда 18та гол уриб, жаҳон чемпионатида бронза медалларни қўлга киритган. «Реал» билан 3 марта Чемпионлар кубогини қўлга киритган (1956, 1958 ва 1959) ва 2 марта Испания чемпиони бўлган.
Ўзбекистонлик боксчи Шохжаҳон Эргашев (8−0−0, 8 КО) 15 февраль куни Москвада бўлиб ўтган профессионал бокс кечасида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик Оқгул Омонмуродова аёллар теннисида энг узоқ давом этган тай-брек иштирокчисига айланди. Мазкур натижа Москвада 20−26 февраль кунлари бўлиб ўтаётган ITF турнирида қайд этилди.
Ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов 24 февраль куни Темекулда (Калифорния, АҚШ) бўлиб ўтган ShoBox: The New Generation профессионал бокс кечасида муваффақиятли иштирок этди. Шоу яқиндагина 40 ёшини нишонлаган афсонавий боксчи Флойд Мейвезернинг промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди.
Ўзбекистонлик ёш курашчилар Петко Сиракова ва Иван Илиев хотирасига бағишлаб 23 ёшгача ёшлар ўртасида эркин, аёллар ва юнон-рум курашлари бўйича халқаро мусобақада 10 та медални қўлга киритди.