44001

Вазирнинг биринчи ўринбосари Навоий вилоятида

Узбекистан 6 июль 10:55 577

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари О.Назарбеков Навоий шаҳрида бўлиб, маданият ва санъат муассасалари, таълим масканлари фаолиятини атрофлича кўздан кечирди. Хусусан, Навоий шаҳар 1- ва 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлиб, таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув дастурлари бирма-бир ўрганиб чиқилди. Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ва самарали ўтказишларида китоб мутолаасининг аҳамияти катта эканини таъкидлаб, бадиий ва соҳага оид адабиётларини кўпайтириш таклифини бердилар.

Изоҳ билдириш