5736

Тошкентда катта мушакбозлик бўлиб ўтди

9 май — Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш дастурига кўра Тошкентда байрам мушакбозлиги бўлиб ўтди.

Албатта, 9 май кунига салютлар аввал ҳам отилган. Анъанага кўра, салютлар Алишер Навоий номидаги боғда 9 май куни соат 21:00 да отилди.

Бундан ташқари, мамлакат кўчалари ва майдонларининг катта қисми Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган плакат ва стендлар билан безатилди. Шунингдек, ҳар бир туманда Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги композициялар инсталляцияси билан боғлиқ тадбирлар ўтказилди.

Фото: Asr.uz

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш