13233

Шавкат Мирзиёев «Адолат саройи» мажмуасини барпо этишга фармойиш берди

Узбекистан 19 июль 14:02 595

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Адолат саройи» мажмуасини барпо этиш ҳақидаги фармойишни имзолади.

Янги мажмуада Судьялар олий кенгаши, Конституцион суд, Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Одил судлов муаммоларини ўрганиш тадқиқот маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти, Ўзбекистон судьялар ассоциацияси ҳамда янги ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси биноси жойлашади.

Мажмуа қурилишида оптимал техник ва меъморий ечимлардан фойдаланилади, хусусан, ташриф буюрувчилар учун кутиш жойлари, очиқ суд мажлисларини кузатиш заллари, Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси тингловчилари учун меҳмонхона қурилади. Мажмуа ҳудудида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигига республика Олий суди билан ҳамкорликда мажмуада фуқароларнинг эркин ташриф буюришлари ва очиқ суд мажлисларини реал вақт режимида кузатишлари учун замонавий қурилмалар билан жиҳозланган махсус зал барпо этиш вазифаси топширилди.

Изоҳ билдириш