3996

Хидоятов Даврон Абдулпаттахович Чилонзор тумани ҳокими этиб тайинланди

Узбекистан 18 апрель 13:31 1 052

Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбарлигидан озод этилган Даврон Ҳидоятов пойтахтнинг Чилонзор туманига ҳоким этиб тайинланди.

Даврон Ҳидоятов 1976 йилда туғилган.  1998 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. У узоқ вақт давомида Марказий банк тизимида ҳамда автосаноат компанияларида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан сўнг туман ҳокими Тоҳир Мирҳидоятов ишдан олинганди. Кейинги кунларда  ҳоким вазифасини унинг биринчи ўринбосари Баҳром Каримов бажариб келган. Энди эса туманга янги ҳоким тайинланди.

Изоҳ билдириш