11749

Оч қоринга ейиш хавфли бўлган озиқ-овқатлар….

Тиббиёт 3 июль 16:34 649

Қаҳва. Бу ичимлик шиллиқ қаватларни безовта қилади, шунинг учун уни тез-тез ва мунтазам равишда ичиш тишлар эмалини бузишдан ташқари гастрит касаллигини ҳам келтириб чиқаради.

Ширинликлар. Эрталаб меъда ости бези ширинликларни ҳазм қилишга етадиган миқдорда инсулин ишлаб чиқарадиган аҳволда бўлмайди. Шунинг учун қондаги шакар миқдори кескин ошиши мумкин. Вақт ўтиши билан ширинликни севадиганлар диабет билан касалланиши хавфи мавжуд.

Совуқ ичимликлар. Энг яхши вариант— меъда-ичак йўллари фаолияти учун зарарсиз бўлган бироз илиқ суюқлик ичиш.

Йогурт. Эрталаб ачиган сут маҳсулотларининг мутлақо фойдаси йўқ. Уйқудан тургандан кейин организмда ўзининг иммунитетга таъсир қилувчи ва ичаклар ҳаракатини таъминловчи фойдали микроорганизмлари етарли бўлади. Агар йогурт ёки чучук қатиқ сизга фойдали лактобактериялар манбаси сифатида зарур бўлса, уларни тушликдан 1-2 соат кейин истеъмол қилишингиз мумкин.

Апельсин, йогурт ва шарбатларни эрталаб ва кечқурун учун жуда фойдали деб ҳисоблаш одат бўлиб қолган. Соғлом яшаш тарзини севадиганлар куч ва энергия тўплаш учун айнан уларни оч қоринга ейдилар. Лекин, фойдали деб ҳисобланувчи баъзи озиқ-овқатлар оч қоринга истеъмол қилинса зарар келтириш хусусиятига эга.

Цитруслилар ва хом сабзавотлар. Мева ва сут кислоталари ҳисобига шиллиқ қаватларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар сизга эрталабдан клетчаткалар зарур деб ҳисобласангиз, аввал сули бўтқасини енг. У меъда деворларини ёмон таъсирлардан ҳимоя қилади.

Банан. Таркибидаги магний ҳисобига юрак ва томирларга салбий таъсир қилиши мумкин. Лекин биттадан кўп ейилмаса, резавор мевалар муаммо туғдирмайди.

 

 

 

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар