13211

Ўзбек боксчиси Қизил майдонда жанг ўтказади

Спорт 19 июль 12:57 623

Ўзбекистонлик боксчи Шерзодбек Олимжонов 22 июль куни Москвада Қизил майдонда ўтказиладиган бокс кечасида рингга чиқади, деб хабар бермоқда «Р-Спорт» агентлиги.

Андижон бокс мактаби вакили бўлган Олимжонов WBC йўналишида МДҲ ва Славян мамлакатлари чемпионлик камари соҳиби бўлиб, унинг ҳисобида 25 ғалаба бор. Улардан 15тасида жангни муддатидан олдин якунлаган.

Олимжоновга қарши россиялик боксчи Ражаб Бўтаев рингга чиқади.
«Олимжонов — тажрибали, универсал жангчи, техник-тактик жиҳатдан кучли», — деди Бўтаевнинг мураббийи Эдуард Кравцов.
Жанг саккиз раунд давом этади.
Қизил майдонда бўлиб ўтадиган бокс кечасида шунингдек, Михаил Алоян, Егор Мехонцев, Федор Чудинов ва бошқа боксчилар иштирок этади.

Изоҳ билдириш