11877

Ёш вазир ўринбосари: Бизга 24 соат ишлаш керак бўлса, 25 соат ишлаймиз

Жамият | Фоторепортажлар 4 июль 16:37 2 567

3 июль куни Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессияси «Ўзбекистонда ёшлар сиёсати: долзарб масалаларга замонавий ёндашув» мавзусига бағишланди. Тадбир давомида 30 июнь куни «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги Қурултойи вақтида Халқ таълими вазирининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинлаган Алишер Саъдуллаев ҳам сўзга чиқди.

23 ёшли Халқ таълими вазирининг ўринбосари ушбу лавозимнинг дастлабки кунларида нималар қилгани ва келаётган 100 кун ичида бажаришни режалаштираётган ишлари ҳақида журналистларга гапириб берди.

— “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 30 июнь куни бўлиб ўтган қурултойи ёшлар учун том маънода муҳим воқеа бўлди. Бундан кейин Президент билан очиқ гаплаша оламиз, муаммоларимизни тўғридан-тўғри айта оламиз, улар бизнинг ишонган одамимиз бўлдилар. Кўпчиликда “Президент нега айнан бу йигитни танлади?”, “қайси кўрсатган каромати учун?”, деган саволлар туғилди. Президентимиз мени танлаб, ёшларни қўрқмасликка, ўз ғоя ва лойиҳаларини дадил айта олишга чақирдилар, деб ўйлайман. Кейинги йил мен шу вазифани оқласам, яна 10 нафар, балки ундан кўп ёш йигитлар чиқади. Шуни исботлаш учун мен бор кучим ва ғайратим билан харакат қиламан», -деди Саъдуллаев.

Ёшлар ўқишни тугатгач, уларга “энди нима иш қиласан?”, деган саволларни беришади. Менимча, ёшларга бундай босим ўтказиш эмас, аксинча уларни қўллаб -қувватлаш керак. Ва энди ўқишни тамомлаган биз ёшларда ҳам шундай саволга тутилганда иккиланишимиз, “энди кимни қўлида ишлайман?”, “нима иш қилсам экан?” деб ўйланишимиз керак эмас.  Балки “қанча иш ўрни яратаман?” деб фикр юритишимиз керак. Биргина ёшни ажратиб, лидер қилиб қўйиб, вазифаларни фақат унга юклаб қўймасдан, ҳар биримиз бирлашишимиз зарур. Бунда албатта, катталарнинг тажрибасисиз ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Бизга 24 соат ишлаш керак бўлса, 25 соат ишлаймиз, ҳаракат қиламиз”, — деди вазир ўринбосари.

Алишер Саъдуллаевнинг сўзларига караганда, таълимни болалар боғчасидан бошлаш керак. “Халқ таълими вазирлиги тасарруфида 5 млн ёшлар бор. Шуларнинг 1 млни мактаб ўқувчилари, қолган 4 млни боғча болаларидир. Демак, боғчалардаги тизимга эътибор қаратиш лозим”, — деди у.

келгусидаги 100 кун ичида…

“Ҳали режаларим тўлиқ тузилмаган, бу Ёшлар иттифоқига ҳам боғлиқ. 100 кун ичида асосий қиладиган ишим, биринчи, боғчалардаги ҳолатларни ўрганиш, янги таълим тизимларини олиб кириш, синаб кўриш, вилоятлар бўйича шароитларни кўриш. Ўтган дам олиш кунлари янги иш жойидагилардан у Тошкент шаҳридаги 2 та бири яхши, бири кўрсаткичлари ёмон мактабларга олиб  боришларини сўраган. Бу уларни ўзаро таққослаш, муаммонинг негизи нимадалигини аниқлаш учун”

Алишер Саъдуллаевнинг айтишича, Халқ таълими вазири ўринбосари этиб сайлангач, ижтимоий тармоқлар орқали унга жуда кўп саволлар кела бошлаган. Шу боис у ижтимоий тармоқлардаги аккаунтини ўчирган, ва хар бир юқори лавозим эгалари каби виртуал қабулхона очишни режалаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтини тамомлаган Алишер Саъдуллаев 30 июнь куни Шавкат Мирзиёев иштирок этган «Камолот» қурултойида сўзга чиққан. Президентга Саъдуллаевнинг ғоялари ва ташаббускорлиги ёққан ва уни ХТВ вазири ўринбосари лавозимига таклиф қилган.

  • Алишербек, Президентнинг назари ҳар куни, ҳар кимга ҳам тушавермайди. Сизга билдирилган ишонч эса миллиондан битта холос. Зиммангизга жуда катта, салмоғи оғир синов тушди. Сизга маслахат беришни лозим топдим. Аввало Юртбошининг ёшлар фаолиятини такомиллаштириш ва давлат сиёсати даражасига кўтариш бўйича ҳамма айтган фикирларини қоғозга тушириринг. Вазирликдаги тажрибали мутахассислар билан биргаликда Президент фикирларини ҳаётга тадбиқ этиш юзасидан: 1. яқин кунларда, яни жорий йилда; 2. Яқин йилларда боринки 3-4 йилда; 3. келажакда 5-10 йилда амалга ошириладиган долзарб масалалар юзасидан ПРОГРАММА ишлашга ва Хукуматга тақдим қилишга харакатни йўналтиринг. Вазирликнинг қуйи органларида Сиз рахбарлик қиладиган масалалар юзасидан ишлайдиган кадрларни ўрганиб чиқинг. Куч ва билим кўпчилик биланлигини унутманг. Бу ишларни амалга оширишда шошилмасдан шошилинг. Ҳа шошилмасдан шошилинг. Ўзингизга ўхшаган иқтидорли мутахассисларни сафингизга тортинг. Катта тажрибага эга мутахассислардан унумли фойдаланинг. Бошқа вазирликлар ва республика идоралари, айниқса, Ёшлар иттифоқи билан узвий боғлиқликда иш ташкил қилинг. Омад Сизга ёр бўлсин.
    Хурмат билан Шариф ака Абдулазизов

  • Сизнинг ёш бўлганингизни этиборга олиб ўзингизга билдирилган ишонч билан ғурурланиб катта вадаларни бериб ўзингизни реклама қилмасдан ишни бажаринг 24 соат ишлашингизнинг хожати йўқ биз урушда эмасмиз керагидан ортиқ оғирлик чуррани тушириш хеч гап эмас рус мақолни эслайдиган бўлсак «Выще головы не пригнеш»

Изоҳ билдириш