13152

Солиқ қўмитаси қонунбузарликлар «хит-парадини» эълон қилди

Иқтисод 18 июль 15:24 640

Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистонда 7-13 июл давомида солиқ соҳасида 4150 та қоидабузарлик аниқланган.

Ушбу қонунбузарликларни ўрганиш доирасида 3392 нафар фуқароларга нисбатан маъмурий жазо чоралар қўлланилган, жарималарнинг умумий миқдори эса 1 млрд сўмдан ошган.Солиқ қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистонда энг кўп учрайдиган қонунбузарликлар қуйидагилардан иборат:

1. Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш: чек бермасдан, касса машиналарисиз ва тўлов терминалисиз савдо қилиш;

2. Бино ва турар жойларни нотариал шартнома тузмасдан ижарага бериш;

3. Турар жой ҳуқуқи ҳужжатларини ўз вақтида расмийлаштирмаслик;

4. Солиқ декларацияларини ўз вақтида топширмаслик;

5. Тадбиркорлик фаолиятини ноқонуний амалга ошириш;

6. Йўловчиларни лицензиясиз ташиш;

7. Кечиктирилган дебиторлик қарзлари;

8. Хизмат кўрсатувчи банкка тўлов топшириқномаларини ўз вақтида топширмаслик;

Шунингдек, 96 жисмоний шахс ва 1000га яқин тадбиркорлик субъектлари биринчи марта қонунбузарлик қилгани аниқланган. Улар давлатга еткизилган зарарни тўлиқ қоплаш ҳамда бир ой муддат ичида қоидабузарликни бартараф этиш шарти билан жавобгарликдан озод қилинган.

Изоҳ билдириш