7340

Ўзбекистон ва Беларусь бош прокуратуралари ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон 23 май 10:58 260

22 май куни Ўзбекистон ва Беларусь бош прокуратуралари ўртасида ҳамкорлик ҳақидаги келишув имзоланди.

Ҳужжат Беларусь бош прокурори Александр Конюк бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга амалий ташрифи давомида имзоланди.

Ташриф давомида Беларусь делегацияси Ўзбекистон Бош прокуратурасида музокаралар ўтказди.

Томонлар ҳар икки давлат прокуратураларининг жиноий-ҳуқуқий соҳасидаги ўзаро ҳаракатлари масаласини муҳокама қилишди. Музокаралар якуни бўйича ҳамкорлик ҳақида келишув имзоланди.

Ўзбекистон ва Беларусь бош прокуратулари ҳужжат доирасида фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноятчилик, терроризм, коррупция, қурол-яроғ, гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси, ноқонуний миграция, одам савдоси билан курашишда ҳамкорлик қилади. Шунингдек, томонлар тажриба ва норматив ҳуқуқий актлар алмашади.

Изоҳ билдириш