7331

Шавкат Мирзиёев БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилади

Ўзбекистон 23 май 10:09 282

2017 йилнинг 24 май куни Тошкент шаҳрига Бирлашган Араб Амирлигининг Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид ал Наҳян ташриф буюради, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ташриф чоғида меҳмон Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинади.

Ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазирлигидаги музокаралар ҳам ўрин олган.

Изоҳ билдириш