7303

Россиянинг Свердловск вилоятидан 14 нафар ўзбекистонлик чиқариб юборилди

Дунё 23 май 9:08 218

Россиянинг Свердловск вилоятидан вақтинча бўлиб туриш қоидаларини бузган 26 нафар чет элик чиқариб юборилди. Бу ҳақида Суд ижрочилари федерал хизматининг вилоят бошқармаси маълум қилди.

Улар орасида Россияга сайёҳ сифатида келган, бироқ 30 суткадан сўнг мамлакатни тарк этмаган ёки визасини қайта расмийлаштирмаган кубалик бор.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг 14, Озарбайжоннинг 4, Қирғизистоннинг 3, Украинанинг 2 ва Қирғизистоннинг ҳам шунча фуқароси вилоятдан мажбурий тартибда чиқариб юборилди.

Изоҳ билдириш