7248

Payme’да Telegram-ботлар орқали тўловни амалга ошириш имкони пайдо бўлади

Технология 22 май 15:08 370

Telegram мессенжери янги 4.0 версиядан бошлаб илова ичида маҳсулот ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини яратгани ҳақида маълум қилган эдик. Тез орада  ўзбекистонлик фойдаланувчилар ҳам бу функциядан Payme тўлов тизими орқали фойдаланишлари мумкин бўлади.

«Bot Payments системаси Ўзбекистонда тез орада ишга туширилади. Ҳозирги вақтда Telegram мутахассислари билан ҳамкорликда техник ишларни якунлаш жараёни кетмоқда. Бот асосчилари Payme’дан юридик шахс Paycom системасига сифатида уланиб, кабинетда рўйхатдан ўтишлари ва ботни ишга туширишлари керак бўлади. Бу усул Telegram’нинг ичида тўловларни амалга оширишга имкон беради. Бунда фойдаланувчининг карта маълумотлари хавфсизлиги стандартига тўлиқ риоя қилинади», – дея Payme бош директори Дания Усманованинг сўзларидан иқтибос келтирди Kommersant.uz.

Изоҳ билдириш