6920

Хитойда биринчи симсиз чархпалак қурилди

Технология 19 май 12:04 365

Хитойнинг Вэйфань шаҳрида (Шандунь провинцияси) қурилган уникал томоша чархпалаги конструкциясида кегайлар — махсус тутиб турувчи симлар мавжуд эмас. Аттракцион Байланг дарёсидан ўтувчи кўприк устида қурилди, деб хабар беради Daily Mail.

Чархпалакнинг баландлиги 145 метрни ташкил қилди, уни яратишга 4,6 минг тонна пўлат ишлатилди. Унда 38 кабина бўлиб, ҳар бири телевизор ва симсиз интернет билан таъминланган. Ҳар бир кабинага ўн нафар одам сиғади.

Чархпалак июнь ойининг бошида ишга туширилиши кутилмоқда.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш