6782

Google Android’нинг янги версиясини тақдим этди

Технология 18 май 16:13 324

Android операцион тизимининг янги версияси анъанавий Google I/О конференциясида тақдим этилди, деб ёзади «Корреспондент.net».

Янги Android О операцион тизимида ишлаб чиқувчилар оптималлаштиришга жуда катта эътибор қаратди. Масалан, GPS’дан маълумотлар ва трафик узатилиши фонли режимда очилган дастурларда қисқартирилиши мумкин.

Шунингдек, янги функциялар қаторида picture-in-picture бор, у қурилма экранида бир йўла иккита дастур билан ишлаш имконини беради.

Билдиришномалар тизими қайта ишланган ва энди дастур иконкаси узоқ босиб турилса, уларни олдиндан кўриш функцияси бор. Дастурлар дўконига зараркунанда дастурларга қарши курашиш учун мўлжалланган кенгайтма қўшилган.

Янги операцион тизимнинг номи ва қайси санада чиқарилиши ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Изоҳ билдириш