6725

Ҳиндистонда iPhone смартфонлари йиғиш йўлга қўйилди

Технология 18 май 13:45 349

АҚШнинг Apple корпорацияси биринчи марта Ҳиндистонда iPhone смартфонларини йиғиш жараёнини бошлади, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри.

«Apple Ҳиндистонда йиғилган iPhone партиясининг синов жараёнини тугатди. Бу тез ўсаётан Жанубий Осиё бозорида АҚШ технологик гигантини илгари суриш йўлидаги муҳим қадам бўлди», деб ёзмоқда нашр.

iPhone’нинг энг арзон модели SE’ни жорий ойда аввалроқ Тайваннинг Wistron Corp компанияси ишлаб чиқарганди. Компаниянинг Карнатака штатида смартфонлар йиғиш бўлими бор. Wistron вакили компания «миш-мишлари ва тахминларга» изоҳ бермаслигини айтган.

Apple ўз баёнотида iPhone SE смартфонини  Бангалорда йиғишни бошлагани ва Ҳиндистонда йиғилган смартфонлар май ойида маҳаллий харидорлар учун етказиб берилиши бошланишини маълум қилган.

4 дюймли (10 см) экранга эга SE модели Apple’нинг энг арзон модели ҳисобланади. Бироқ бу смартфонни ҳозирча ҳамма ҳиндистонликлар ҳам сотиб ололмайдилар. Apple’нинг Ҳиндистон бозоридаги улуши 2012 йилдан бери 3 фоиздан ошмаган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш