5485

ЕОИИ Божхона кодекси 2018 йилдан кучга киради

Иқтисод 30 апрель 16:07 1 497

Қабул қилинган божхона кодекси ЕОИИ мамлакатлари божхона соҳасидаги қонунчилигини ягона стандартга келтиришдан ташқари, иқтисодни бошқариш ва рақобат учун тенг шароит яратиш соҳаларида миллий қонунчиликдан устун бўлган 25 та қонун нормаларини ўз ичига қамраб олган.

Евроосиё Иқтисодий комиссияси кенгаши янги Божхона кодекси 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киришини эълон қилди. Дастлаб кодекc 2017 йилнинг 1 июлида кучга кириши керак эди, лекин аъзо мамлакатлар қонунчилигида аниқланган айрим нормаларни бартараф қилиш учун вақт керак бўлгани туфайли у ярим йилга кечиктирилди. “Янги Божхона кодекси билан бир вақтда ЕОИИ иқтисодий комиссиясининг миллий қонунчиликлардан устун турувчи 25та қарори ҳам кучга киради. Ушбу қарорлар миллий иқтисодий бошқарувчилар фаолиятига ва жисмоний шахлар томонидан маҳсулотлар ташиб ўтишга таалуқлидир”, — дейилган хабарда.

Евроосиё иқтисодий кенгаши томонидан қабул қилинган яна бир муҳим ҳужжат, бу – ЕОИИнинг бир мамлакати фуқароси иттифоқнинг бошқа мамлакатида меҳнат қилганда пенсия билан таъминлаш ҳақидаги шартномадир.

“Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун ўз келажагига бўлган ишончни мустаҳкамловчи яна бир омил бўлади”, — деб изоҳ берди Қирғизистон бош вазири ўринбосари Олег Панкратов. Панкратовнинг фикрига кўра, барча учун тушунарли бўлган пенсия жамлаш тизимининг кучга кириши, меҳнатга лаёқатли аҳолинига жуғрофий эркинлик бериши билан бирга, бизнес вакилларига меҳнат ресурсларидан янада самарали фойдаланиш имконини беради. Қабул қилинган ҳужжат фуқароларнинг бир мамлакатда жамлаган иш стажи, пенсия жамғармаларини бошқа мамлакатга экспорт қилиш имконини беради. Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ – халқаро интеграцион уюшма бўлиб, бугунги кунда унинг таркибига Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон киради.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш