5255

Белгиланган муддатда қуриб битказилмаган объект учун 3 баравар миқдорда солиқ солинади

Иқтисод 28 апрель 11:38 418

Солиқ кодексига тузатишлар лойиҳасига кўра, объектлар қурилиши лойиҳа-смета ҳужжатида ўрнатилган муддатда тугалланмаган тақдирда ер солиғи ва мол-мулк солиғи солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкаларнинг 3 баравар миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилади.

Агар ҳужжатда қурилишнинг ўрнатилган муддати мавжуд бўлмаганда – тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси ажратилган пайтдан эътиборан 24 ой мобайнида тугалланмаган тақдирда ер солиғи ва мол-мулк солиғи солиқ солинадиган база ҳамда белгиланган ставкаларнинг 3 баравар миқдоридан келиб чиқиб ҳисоблабланади.

Мазкур тартиб тегишли ҳокимликнинг хулосасига мувофиқ қўлланилади. Ҳокимлик юқорида кўрсатилган фактлар тўғрисида ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органларига 3 календарь куни мобайнида хабар беришга мажбур бўлади.

Ҳокимлик хулосасида кўрсатилган объектлар қисмида мазкур механизмни солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўллайдиган юридик шахсларга ҳам татбиқ этиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш