5006

«Тошшаҳартрансхизмат» таркибидаги корхоналар 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади

Иқтисод 27 апрель 9:30 278

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тизимидаги автокорхона ҳайдовчиларининг йўллардаги қоидабузарликлари боис жамият таркибидаги автокорхоналар 15 млн сўмдан ортиқ жарима тўлади. Бу ҳақда акциядорлик жамияти сайтида билдирилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри йўллари, чорраҳаларида махсус видеокузатув камералари ўрнатилган дастлабки кунларнинг ўзидаёқ «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти тизимидаги автокорхона ҳайдовчилари томонидан 52та қоидабузарлик содир этилган.

Мазкур қоидабузарликлар сабабли жамият таркибидаги автокорхоналар 15 миллион сўмдан ортиқ жарима тўлашга мажбур бўлган. Шу йилнинг 15 мартидан 14 апрелигача бўлган муддатда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ тасарруфидаги автокорхоналар ҳайдовчилари томонидан жами 191та қоидабузарлик содир этилган бўлиб, барча қоидабузарликлар тақиқланган қизил чироқ белгисига риоя қилмаслик бўлиб чиқди.

«8-автобус саройи»МЧЖ, 12- ва 18-автосаройларда қоидабузарлик жуда юқори бўлган.

Жамият таркибидаги корхоналар ичида «1-автобус саройи» МЧЖ ҳайдовчилари нисбатан камроқ қоидабузарликка йўл қўйган.

ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш