49253

Хусусий клиникалар кимларга бепул тиббий хизматлар кўрсатишга мажбур?

Ўзбекистон 19 ноябрь 9:29 816

Хусусий тиббиёт муассасалари томонидан (стоматология ва косметология хизматлари кўрсатувчи муассасалар бундан мустасно) қуйидаги шахсларга бепул тиббий хизматлар кўрсатилади:

– ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшовчи кексалар;

– I ва II гуруҳ ногиронлари, ногирон болалар;

– муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар;

– ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар;

– етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

– 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

– 1941–1945 йиллардаги уруш даврида фронт ортида меҳнат қилганлар.

https://t.me/huquqiyaxborot

Изоҳ билдириш