49247

Саратов вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган Ўзбекистонликлар номи маълум қилинди

Ўзбекистон 19 ноябрь 9:16 641

17 ноябрь куни Саратов вилоятининг Озинский туманида А-298 федерал автомагистралининг 225-километрида 3003с юк поезди ҳамда «Саратов-Уральск (Қозоғистон)» рейси бўйича қатновчи етти нафар йўловчиси бўлган Setra (рақами KZ 271 KFB 13) русумли автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

ЙТҲ натижасида беш нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, икки Қозоғистон фуқароси тан жароҳатлари олди.

Ўзбекистон ФВВ вафот этганлар исм-шарифларини эълон қилди:

Бозоров Абдубанноб Махмуталиевич, 1975 й.т.;
Эгамов Алимардон Қосималиевич, 1986;
Қосимова Гулхумор Жумабоевна, 1987;
Халилова Орзихон Ўктамовна, 1987;
Заидов Муроджон Юсупович, 1975.
Ҳалок бўлганларнинг жасадлари Озинский тумани марказий шифохонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон ФВВ, ТИВ, ИИВ ва ССВ, шунингдек мамлакатнинг Россиядаги элчихонаси вафот этган фуқаролар шахсни аниқлаш ҳамда уларнинг қариндош ва яқинларини хабардор қилиш бўйича чораларни амалга оширмоқда.

Изоҳ билдириш