49237

Бош прокуратура: Тест варақаси бўйича жиноий иш қўзғатиш рад қилинди

Ўзбекистон 16 ноябрь 15:31 590

2018-2019 ўқув йили учун Самарқанд давлат тиббиёт институтига ўқишга қабул қилиш бўйича 1 август куни ўтказилган тест синовларида абитуриент Ш.Н.га ишлаш учун берилган ва Давлат тест марказида қатъий ҳисобда бўлган тест саволлар китобининг 5-вароғи фотосурати интернетда тарқалганди. Бош прокуратура ушбу ҳолат юзасидан kun.uz’га маълумот берди.

Унда айтилишича, Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими суриштирувчиси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра 2018 йил 13 сентябрь куни ЖПКнинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Ушбу қарорнинг қонунийлиги Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилиб, бир қатор қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказиш кераклиги боис, бекор қилиниб, қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилишини ташкиллаштириш учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилган.

Энди қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказилади.

Изоҳ билдириш