49216

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири билан учрашади

Ўзбекистон 16 ноябрь 10:50 221

2018 йилнинг 15 ноябрь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон – Қирғизистон вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларининг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Динара Кемелова икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва уларни мустаҳкамлаш истиқболларини батафсил муҳокама қилдилар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликни муттасил ривожлантиришнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланган олий ва юқори даражадаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда икки томон савдо айланмасининг изчил ўсиб бораётганлиги, бу борада 2017 ва 2018 йилларда йиллик 50% ўсиш кузатилаётганлиги мамнуният билан қайд этилди.

Икки давлат Бош вазирлари иштирокида 2018 йилнинг 29-30 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон чегарадош вилоятлар ҳокимлари ва Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг биринчи йиғилиши савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳалардаги горизонтал алоқаларни жадаллаштириш имкони берди. Кенгашнинг иккинчи йиғилишини жорий йилнинг декабрь ойида ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳ билдириш