49157

“Нексия” қарама-қарши йўналишга чиқиб, даҳшатли йўл-транспорт ҳодисасини содир этди

Ўзбекистон 15 ноябрь 11:09 553

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида 2018 йил 14 ноябрь куни “Зарбдор” МФЙда яшовчи М.Н. ўзининг “Нексия” русумли автомашинасини “Зарбдор” МФЙда ҳайдаб кетаётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб, қаршисидан келаётган С.М. бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада “ВАЗ-2107” автомашинаси ҳайдовчиси С.М., “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси М.Н. ва унинг йўловчиси 9-сонли ўрта мактабнинг 4-синф ўқувчиси С.М.лар тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилганлар. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш