4904

«Пахтакор» футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди

Спорт 26 апрель 13:13 703
Бугун «Пахтакор» футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди.
«Пахтакор» футбол клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Шодиев Бобур Кабулович тайинланди.
Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович тайинланди.
ASR.UZ нинг TELEGRAMдаги каналига қўшилинг ва сўнгги янгиликларни ўтказиб юборманг
Изоҳ билдириш