48624

Ўзбекистонда янги Malibu-Turbo автомобили намойиш қилинди (видео)

Технология 29 октябрь 9:47 1 330

27 октябрь куни Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган автополигонда «GM Uzbekistan» АЖда моделлар қаторини янгилаш борасидаги глобал стратегияга мувофиқ ишлаб чиқарилаётган турбодвигателли «Малибу» автомобилининг янги авлоди намойиш қилинди ва тест-драйвдан ўтказилди.

Тест-драйв иштирокчилари автомобилнинг барча афзалликларини кўриб чиқиш имконига эга бўлишди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳажми 2,5 литрлик атмосфера двигатели ўрнатилган оддий Malibu 186 от кучига эга бўлса, ҳажми худди шунча бўлган турбо двигатель 253 от кучи қувватни беради. Malibu Турбо 100 километр масофа учун 8,5 литр ёқилғи сарфлайди. GM Uzbekistan’дан маълум қилишларича, мазкур янги автомобиль учун тавсия қилинган ёқилғи – Аи-95 маркали бензин.

Изоҳ билдириш