48133

Японияда Имомали Раҳмон картежи ЙТҲга учради

Дунё 5 октябрь 14:09 2 170

Токиода Тожикистон президенти Имомали Раҳмон картежи микроавтобусга урилди.

Япониянинг Fuji TV телекомпанияси Тожикистон президенти Имомали Раҳмон картежи ЙТҲга учраганлиги ҳақида видеони эълон қилди.

Ҳодиса 4 октябрь куни Япония пойтахтининг Нагата туманида содир бўлди.

Телеканал хабарига кўра, Раҳмон картежидаги Mercedes автомобили микроавтобусга бориб урилди.

Тўқнашув вақтида ушбу автомобил салонида Тожикистон президенти бўлганлиги номаълум.

Тўқнашув оқибатида Имомали Раҳмон жароҳат олмаганлиги айтилмоқда.

Изоҳ билдириш