47695

Мукофот жамғармаси 50 миллиард сўм бўлган танлов ўтказилади

Технология 18 сентябрь 10:48 559

Инновацион ривожланиш вазирлиги ўз харажатларини ўзи қоплаш, яъни рентабеллик асосида молиялаштириш учун 4 йўналиш — устувор инновацион, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик, «стартап» лойиҳалари бўйича танлов эълон қилди.

Молия вазирлиги томонидан юқоридаги лойиҳаларини молиялаштириш учун 2018 йилда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 50 миллиард сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилиши кўзда тутилган.

Ҳужжатлар юридик ва жисмоний шахслардан 2018 йил 6 октябрь соат 18.00 га қадар қабул қилинади.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилмайди.

Танлов натижалари Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

Изоҳ билдириш