47666

Тезкор! Ўзбекистонда доллар курси кескин кўтарилди

Иқтисод 17 сентябрь 16:52 2 156

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 сентябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан +176.83 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8039.00  сўмга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса +266.16 сўмга кўтарилиб, 1 евро 9347.75 сўмни ташкил этмоқда.

Бир рубль курси +5.46 ошиб,  1 рубль курси 118.05 сўмга етган.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳ билдириш