47642

МБ «Uzcard»даги муаммолар юзасидан расмий ахборот берди

Иқтисод 17 сентябрь 11:45 1 008

15 сентябрдан буён Uzcard банклараро тўлов тизимида унинг серверларида жиддий хато юзага келгани туфайли техник носозлик кузатилмоқда. Ўзбекистон Марказий банки мазкур ҳолат бўйича ахборот берди.

Ҳозирда тизимни тиклаш бўйича биринчи босқич якунланди — тўлов карталаридаги қолдиқлар тўғрисидаги маълумотлар базаси тикланди. Иккинчи босқич — тўлов терминаллари ишини тиклаш кун давомида амалга оширилади.

Фуқаролар зарурат бўлган тақдирда нақд пул учун хизмат кўрсатувчи банкларига мурожаат этиши мумкин. Бунинг учун ҳозирча айнан карта очилган банк филиалига бориш зарур (терминаллар фаолияти тикланганидан кейин ҳар қандай банкнинг исталган филиалига мурожаат қилса бўлади). Марказий банк томонидан тижорат банклари билан биргаликда мамлакатнинг барча ҳудудларидаги филиалларни нақд пул билан таъминлаш бўйича иш олиб борилди.

Марказий банк юз берган ҳодисани эътиборсиз қолдирмайди. Қонунчиликка ўзгартириш киритиш бўйича ташаббус илгари сурилади. Унда  чакана тўлов тизимиларининг барқарор фаолият юритиши мақсадида уларнинг ишини назорат қилиш ва тартибга солиш бўйича Марказий банк ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш кўзда тутилади.

Изоҳ билдириш