47397

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси қурилади

Технология 12 сентябрь 14:46 751

Ўзбекистонда илк пулли автомобиль трассаси Тошкент ва Самарқанд ўртасида қурилиши мумкин.

8 сентябр куни Ўзбекистон давлат инвестиция қўмитасида қўмита раисининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов бошчилигида «Cengiz – Kolin — Kalyon» компаниялар консорциуми билан биринчи ишчи учрашув бўлиб ўтган.

Учрашувда давлат-шерикчилик асосида Тошкент – Самарқанд маршрути бўйича йўл қурилиши лойиҳасини ҳаётга татбиқ этиш бўйича масалалар муҳокама қилинган.

Турк пудратчилари томонидан қайд этилишича, ушбу лойиҳа амалга оширилса Тошкентдан Самарқандгача бўлган масофани 2 соат ичида босиб ўтиш мумкин бўлади.

Қурилиш ишларини 2019—2020 йилларда амалга ошириш режалаштирилган.

«Cengiz – Kolin — Kalyon» консорциуми 40 йилдан ортиқ тарихга эга Туркиядаги энг йирик компаниялардан биридир. CKK саноатнинг турли соҳаларида стратегик лойиҳаларни амалга оширади ва Туркия тараққиётида етакчи ўринни эгаллайди.

Изоҳ билдириш