47339

«GМ Uzbekistan» автомобиль етказиб бериш муддатини қисқартирди

Технология 11 сентябрь 14:32 1 021

«GM Uzbekistan» АЖ автомобилларининг ишлаб чиқариш ҳажми оширилаётгани ва ортиб бораётган талабни инобатга олган ҳолда мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида дастлабки босқичда «Lacetti» (1 поз.), «Cobalt» (2 поз.) ва «Nexia» (4 поз. АТ) автомобилларини харидорларга етказиб бериш муддатини 60 дан 45 иш кунигача, «Lacetti» (1 поз. ГБУ билан) автомобилини эса 60 дан 40 иш кунигача қисқартирмоқда. Бу ҳақида компания матбуот хизмати хабар берди.

Айтиш жоизки, босқичма-босқич бошқа автомобиль моделларини етказиб бериш муддатлари ҳам қисқариб, бу ҳақида қўшимча равишда хабардор қилиб борилади. Компания ўз хизматларини такомиллаштириб боришни давом эттирган ҳолда, фаолиятнинг замонавий моделига ўтмоқда, бунда автомобилларнинг у ёки бу модели, бутловчи қисмлари ва ранглари харидорларнинг талаблари асосида шакллантирилади.

Эслатиб ўтамиз, кунлик янгиланиб бораётган мавжуд шартномаларнинг дилерлик кесишмаларидаги тақсимоти билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Изоҳ билдириш