47287

Ўзбекистонлик спортчи “Оскар” мукофоти билан тақдирланди

Спорт 10 сентябрь 17:13 2 038

8 сентябрь куни Одессада Халқаро мукофот – «Олтин мангуст-2018″нинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ўзбек спорт оиласи вакиллари ҳам ташкилотчилар эътирофига сазовор бўлишди.

Яқинда Индонезияда якунланган Осиё ўйинларида олтин медални қўлга киритган Бекзод Абдураҳмонов «Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси учун» номинациясида тақдирланди. Қайд этиб ўтиш лозимки, Жакартадаги муваффақиятдан сўнг энди Бекзод Осиё ўйинларининг икки карра ғолиби ҳисобланади.

МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра, шунингдек  Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси ўринбосари Шомурод Шофайзиев ҳам «Жисмоний тарбия ва спорт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳамда халқлар орасидаги дўстликни мустаҳкамлаётгани учун» номинациясида ташкилотчилар томонидан мукофотланди.

Маълумот учун, «Олтин мангуст» («Золотой Мангуст», «Golden Mongoose») мукофоти спорт соҳасидаги «Оскар» ҳисобланади. Мукофот энг яхши спортчилар, спорт фахрийлари, спорт ривожи ва соғлом авлод тарбиясига ўз ҳиссасини қўшаётган бизнесмен ва сиёсатчиларга берилади. Тақдирлаш маросими ҳар йили ўтказилади. Бунгача 180 нафардан ортиқ спорт оиласи вакили ушбу мукофот билан тақдирланган

Изоҳ билдириш