46330

Ўзбекистон терма жамоасининг 1/4 финалдаги рақиби маълум бўлди

Спорт 24 август 10:43 493

Кеча, 23 август санасида Индонезиядаги Осиё ўйинларининг футбол мусобақаси доирасида 1/8 финалнинг 4 та учрашуви бўлиб ўтди.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Гонконгни мағлуб этиб, чорак финалга чиққан эди.

Энди ўзбекистонлик футболчилар ярим финалга чиқиш учун Эронни мусобақадан чиқариб юборган Жанубий Корея термасига қарши кураш олиб боради. Баҳс 26 август куни бўлиб ўтади. Чорак финалнинг яна бир учрашуви Сурия ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасида кечади.

Бугун чорак финалнинг барча иштирокчилари маълум бўлади.

Осиё ўйинлари—2018: Футбол, 1/8 финал баҳслари.
24 август, жума

Хитой – Саудия Арабистони 14:00
Индонезия – БАА 14:00
Малайзия – Япония 17:30
Бангладеш – КХДР 17:30

Изоҳ билдириш