2654

Мексикалик наркобарон АҚШда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Дунё 6 апрель 16:46 281

Мексиканинг «Бельтран Лейва» наркокартели бошлиқларидан бири Альфредо Бельтран Лейва 5 апрель, чоршанба куни АҚШ суди томонидан умрбод қамоқ жазосига тайинланди. Бу ҳақда EFE агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.

АҚШнинг Колумбия округи суди, шунингдек, накрофуруш 529 миллион доллар жарима тўлаши кераклиги ҳақида қарор чиқарди. Судья Ричард Леон қамоқ жазосига тайинланган Лейва 2000–2012 йиллар давомида АҚШда 27,9 тонна гиёҳванд модда контрабандаси ва савдосидан айнан шунча пул ишлаган деб топди.

«Бельтран Лейва» картели Бельтран Лейванинг тўрт ака-укаси томонидан ташкил қилинган. 2008 йили картел аъзолари Мексика полицияси бошлиқларидан бири Эдгар Эусебио Гомесни ўлдирганди. Шундан сўнг ҳукумат расмийлари жиноятчи гуруҳ аъзоларини йўқ қилди, баъзиларини ҳибсга олиб, шу орқали уларнинг фаолиятини катта зарар етказди.

Изоҳ билдириш