2541

Россия ва Туркиянинг ҳарбий ҳамкорлиги «рақиблар»да хавотир уйғотмоқда

Дунё 5 апрель 21:45 334
Россия ва Туркия муносабатларининг ўта қалинлашиб бораётгани, икки давлатнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлиги геосиёсий майдондаги “рақиблар”да жиддий хавотир уйғотмоқда.
Россияга нисбатан турли жазо чораларини қўлланаётган, иқтисодий сиқишлар наф бермаётган бир пайтда бу юрт янада ривож топаётгани баъзиларни ичидан зил кетказмоқда.
Баъзи масалаларда айнан Россия каби турли сиқувлар остида қолаётган Туркиянинг ташқи майдондаги далил сиёсати ҳам уларни чўчитмоқда.
Қора денгиз флоти кемалари ва Туркия ҳарбий денгиз кучлари қўшма машғулотлар ўтказишни бошлади.
Машғулотлар турк денгизчиларининг Новороссийск портига ташриф буюришганидан сўнг бошланди, деб хабар бермоқда флот матбуот хизмати.
«Бугун Туркия ҳарбий денгиз кучларига қарши кемалар отряди Новороссийск портига тўлиқ келиб бўлганидан сўнг ҳар икки давлатнинг ҳарбий кемалари PASSEX ҳарбий-денгиз қўшма машғулотларини ўтказишди», – дейилади хабарда.
Машғулотларда русларнинг «Адмирал Григорович»  фрегати,  денгизни миналардан тозаловчи «Вице-адмирал Захарьин» кемаси ва «раптор» типидаги патруль катери, туркларнинг «Барбарос» фрегат ва  «Бююкада» корвети иштирок этган.
Кемалар қўшма маневрланиш ва алоқани ташкил этиш устида ишладилар. Паст тезликдаги ўқув хужумларни қайтариш борасида машқ қилишди. Кемаларни кўрикдан ўтказиш, қидирув ва инсонларни қутқариш борасида машқлар бажариб тажриба алмашдилар.
Бу соҳада ҳамкорлик давом этиши белгилаб олинди. Ҳарбий ҳамкорлик денгиздан бошланди.
Изоҳ билдириш