18434

(Видео) Шавкат Мирзиёев АҚШдан юртимизга қайтиб келди

Ўзбекистон 22 сентябрь 10:39 2 613

Аввал хабар берилганидек, 18-20 сентябрь кунлари АҚШ сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Бу ҳақида «Ўзбекистон24» хабар берди.

Эслатиб ўтиш керак, Шавкат Мирзиёев АҚШга ташрифи давомида БМТ Бош котиби, Болгария президенти, Грузия Бош вазири, Жаҳон Банки президенти, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори билан учрашиб, Ўзбекистон-АҚШ бизнес форумида иштирок этди.

Шунингдек, Президент Нью-Йоркда истиқомат қилаётган ватандошларимиз билан ҳам учрашди ва юрт тараққиётига ҳисса қўшмоқчи бўлган ёшларни Ўзбекистонга таклиф қилди.


Изоҳ билдириш