18393

Тошкентда «Тинчлик қўнғироғи» чалинди

Ўзбекистон 21 сентябрь 17:07 566

Пойтахтдаги Дўстлик боғида 21 сентябрь – Халқаро тинчлик куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақида Daryo.uz  хабар бермоқда.

Унда дўстлик жамиятлари, миллий маданий марказлар раҳбарлари, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган дипломатик корпус вакиллари, кенг аҳоли қатлами, ёшлар иштирок этди.

БМТ ташаббуси билан қабул қилинган Халқаро тинчлик кунида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида «Тинчлик қўнғироғи» чалиниши яхши анъанага айланган. Тошкентда чалинган тинчлик қўнғироғи Ўзбекистонда ҳукмрон тинчлик-осойишталик, фаровонлик, турли миллат вакилларининг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, уларнинг тинчликпарварлиги рамзи сифатида бонг урди.

Изоҳ билдириш